1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда республиканинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 6 сентябрь,
ПФ-243-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 230-модда)