ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ИХТИРОГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАТЕНТИ БЕРИЛИШИ УЧУН ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1329-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 2 февралдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 1329, 2004 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 12-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.