toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 24.02.2012
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТУРКУМЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1689-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 39-мҳ-сонли «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2326, 14.02.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 14 июндаги 112-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1689, 2007 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 256-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 октябрь,
226-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 226-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишни такомиллаштириш мақсадида буюраман:».
2. Қоидалар муқаддимасининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 454-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2000 йил 5 августдаги 304-сон «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 436-модда)