1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ДЕПОЗИТАРИЙНИНГ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 26 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 809-5]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 30 июлда тасдиқланган Депозитарийнинг фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 809, 1999 йил 31 август) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.