1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 481-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2011 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун қўлланадиган меҳнат стажини ва амалдаги иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини назарда тутадиган қарор лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллашга доир йўриқномани ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
2. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти — тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
3. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти (ИКЗ)дан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
4. Шахснинг ИКЗ, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ИКЗi — i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;
5. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. ИКЗ вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.
7. ИКЗни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.
Мисол. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 5,6232 ҳосил бўлади.
8. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ПФЗi — иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;
Σ — сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори, шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
10. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.
11. Пенсия ушбу Низом жорий этилгунгача тайинланган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
12. Пенсия миқдори иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:
пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;
пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;
бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;
битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.
13. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:
I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;
фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;
Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон)
14. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олишга ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда, илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу фармонлар ва қарорларда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон)
17. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда)
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол
1. Эркак киши 2011 йил 12 апрелда 60 ёшга тўлгач пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг 5 йиллик даври учун 2006 йил май — 2011 йил апрель ойлари танланди.
2. Пенсия тайинланишидан олдинги 12 ой учун ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини аниқлаймиз.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
3. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
4. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:
Пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи = 21 135 328,86 сўм/60 = 352 255,48 сўм.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 227-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 августдаги 307-ф-сон фармойиши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг иккинчи—олтинчи, ўн иккинчи, ўн бешинчи—ўн тўққизинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1—3, 8, 10—14-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ҳамда меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги туфайли тайинланган пенсияларни бошқа давлатларга ўтказиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 июндаги 317-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 32-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда) илованинг 3, 4, 5, 8 ва 14-бандлари.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 35-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 3 ва 4-бандлари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илова 5-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари ва 7-банди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)