toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИНГ ЭЛЕКТРОН НУСХАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1055-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги «2011—2015 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётидаги ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантириш мезонлари ва баҳолаш тизимларини белгилаш ҳамда амалга ошириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-1464-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2001 йил 23 июндаги 02/20-16-сон «Божхона юк декларациясининг электрон нусхасини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1055, 2001 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор 2011 йил 1 ноябрдан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 август,
01-02/15-15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 370-модда)