1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-5]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон «Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 июль,
22/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари».
3. 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жисмоний шахсларга банкнинг омонат кассаларида шахсий ҳисобварақлар очиш омонат кассаси назоратчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади».
«41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади. Шундан сўнг, мижознинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади».
«50. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилаётганда, олдиндан у билан боғлиқ бўлган барча ҳисобварақлар ёпилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобварақни ёпиш мўлжалланаётгани тўғрисида солиқ ва божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса) органларига хабар берилади, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдидаги қарзлари тўғрисида маълумот сўралади. Солиқ ва божхона органлари томонидан банкка хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги хабарнома (маълумотнома) тақдим қилингандан кейин банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади. Шундан кейин, мижознинг фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилган аризасига асосан ҳисобварақни ёпиш кунида қолдиқ тасдиқланган ҳолда ҳисобварақ ёпилади».