|
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
|
| Т/р | Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
| I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш | |||
| 1. |
Андижон машинасозлик институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти |
| 2. |
Андижон машинасозлик институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Молия вазирлиги |
| 3. |
Андижон машинасозлик институтининг тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти |
| 4. |
Андижон машинасозлик институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари - Андижон вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш. |
2011 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон машинасозлик институти |
| 5. |
Андижон машинасозлик институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, Миллий телерадиокомпания |
| 6. |
2011-2012 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш. |
Ҳар йили 1 сентябргача | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
| 7. |
Андижон машинасозлик институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш. |
2011 йил сентябрь | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |
| 8. |
Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш. |
Ҳар йили 1 январгача | Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК корхоналари |
| II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш | |||
| 1. |
Андижон машинасозлик институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. |
доимо | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |
| 2. |
Тармоқлар корхоналаридан, Андижон машинасозлик институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон машинасозлик институти, «Ўзавтосаноат» АК |
| 3. |
Кейинчалик Андижон машинасозлик институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент автомобиль-йўллар институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш. |
Жадвалга мувофиқ | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти |
| 4. |
Андижон машинасозлик институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш. |
2012-2013 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Андижон машинасозлик институти |
| 5. |
Андижон машинасозлик институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |
| 6. |
Андижон машинасозлик институти ва «Ўзавтосаноат» АК ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш. |
2012 йилдан бошлаб | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |
|
7. |
Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль-йўллар институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш. |
2011 йилдан бошлаб |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент автомобиль йўллари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент кимё-технология институти, Андижон машинасозлик институти |
| III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш | |||
| 1. |
2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Андижон машинасозлик институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш. |
2012 — 2016 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти, Андижон вилояти ҳокимлиги |
| 2. |
Андижон машинасозлик институтининг Ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришини ташкил этиш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |
| 3. |
Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Андижон машинасозлик институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК, Андижон машинасозлик институти |