1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ ОЧИҚ САВДОЛАРДА СОТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг кучга кириши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қўйилган 1-иловага* мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини очиқ савдолардан чиқариш тўғрисидаги;
2 ва 3-иловаларга* мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини савдоларга (қайта баҳоламасдан) такроран қўйиш ҳамда уларни риэлторлик ташкилотлари, шунингдек ким ошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда риэлторлик ташкилотлари ва ким ошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотиладиган 2 ва 3-иловаларга мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини такроран савдоларга қўйсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган:
риэлторлик ташкилотлари орқали сотиладиган хусусийлаштирилаётган давлат активлари — савдоларга очиқ савдолардан чиқарилган санада шаклланган (лекин бошланғич нархнинг 50 фоизидан кам бўлмаган) нарх бўйича қўйилади;
ким ошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотиладиган хусусийлаштирилаётган давлат активлари — савдоларга улар очиқ савдолардан чиқарилган санада шаклланган нарх бўйича қўйилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 июль,
207-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 июлдаги 207-сон қарорига 4-ИЛОВА