1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.03.00 Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган]
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, чуқурлаштириш ва кенгайтириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уни жонлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш, шунингдек акциядор инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат бошқарув органи мақомига эга бўлган қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссияси тузилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Давлат комиссиясининг фаолият кўрсатиши унинг ишчи аппарати ва иловага* мувофиқ таркибдаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан таъминланади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш зиммасига қимматли қоғозлар бозорини шакллантиришга ва ривожлантиришга концептуал ёндашиш, фонд бозорини давлат томонидан тартибга солиб бориш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш масалалари юклансин.
* Илова берилмайди.
3. Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.
4. Давлат комиссияси зиммасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
— ўзбек ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларни чиқариш ҳамда уларнинг миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорида самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шартларни таъминловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
— қимматли қоғозларни, шу жумладан хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларни ҳам рўйхатга олиш, бозорга чиқариш ва муомаласини тартибга солиш;
— қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи инвесторларнинг, ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
— қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини вужудга келтиришда тегишли давлат органлари билан биргаликда иштирок этиш;
— Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг ва қимматли қоғозлар бозори бевосита қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
— республикада рўйхатга олинган қимматли қоғозлар, шунингдек, инвестиция институтлари сифатида фаолият кўрсатиш учун лицензия олган юридик шахсларнинг Ягона давлат рўйхатларини олиб бориш;
— ҳисоб-китоб ва ҳисоб юритиш, қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш, инвесторлар ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
— 1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларнинг дивидендлар ҳолида қимматли қоғозларнинг айланишидан, қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва сотиш нархлари ўртасидаги тафовутдан олинган даромадлари уч йил муддатгача солиққа тортилишдан озод қилинсин;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.09.00 (Кучини йукотган) Бошқа умумдавлат солиқлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
7. Қимматли қоғозлар бозорида хорижий инвесторларнинг қатнашишини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси қимматли қоғозлар ва фонд биржалари Давлат комиссияси билан биргаликда:
— хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси эмитентларининг қимматли қоғозларини сотиб олишга, қўйилган маблағларни ва улар бўйича олинган даромадларини конвертациялашга, кейинчалик амалдаги қонунчиликка мувофиқ репатриация қилишга бўлган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;
— хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон эмитентлариникини чет мамлакатларга киритиш, рўйхатдан ўтказиш ва жойлаштириш тартибини 10 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки корхоналарини акциялаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштиришни жадаллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 6-бандининг 2-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан ташкилий тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилиш.
11. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 7 сентябрь,
ПФ-1270-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 225-модда; 1996 й., 3-сон, 30-модда)