Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИ МОНИТОРИНГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1413-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ буюраман:
1. Радиочастота спектри мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1413, 2004 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 38-39-сон, 430-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.