Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИнинг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИ ВА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1531-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1531, 2005 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 372-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.