toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ ТЕННИС МАКТАБИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 13 ИЮНДАГИ 132-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Республика олимпия захиралари теннис мактаби негизида юқори классли теннисчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 30-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 июнь,
179-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 июндаги 179-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳар йили 12 нафаргача иқтидорли, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги спортчилар 5 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафар».
2. Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида низомнинг 12 ва 13-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Республика олимпия захиралари теннис мактабига, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги (умумтаълим мактабида ўқиётган ёки 5-синфига ўтаётган) спортчилар қабул қилинади. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти — 60 киши.
13. Айрим ҳолларда юксак спорт натижаларига эга бўлган 11 ёшдан кичик ўқувчилар қабул қилиниши мумкин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 258-модда)