1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» 2011 ЙИЛ 15 АПРЕЛДАГИ ЎРҚ-283-СОН ҚОНУНИ)
Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 7 июнь,
163-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-банди «а» кичик банди учинчи хатбошидаги ва 9-банди «а» кичик банди ўн тўртинчи хатбошидаги «ва бошқа алоҳида бўлинмаларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда):
а) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-банди биринчи хатбошидаги «юридик шахс» сўзлари «нотижорат ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:
18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда суғурта қилдирувчи уларнинг дубликатларини олиш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатлар бериш учун харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак»;
76-банднинг биринчи хатбошидаги «жабрланувчига» сўзидан олдин «ёки ноқонуний йўл билан транспорт воситасини эгаллаган шахс томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида зарар етказилганда» сўзлари қўшилсин;
80-банддаги «Суғурталовчилар» сўзидан кейин «ва Тўловларни кафолатлаш жамғармаси» сўзлари қўшилсин, «суғурталовчи томонидан» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкаси намунасининг 10-бандидаги «вакиллари» сўзи «филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 234-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)