«ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 18 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар»;
«Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчи суғурта қилдирувчининг аризасига кўра унинг дубликатини беради. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатни бериш учун қилган харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак»;
бешинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги «вакилларининг», «вакилларнинг» деган сўзлар тегишинча «филиалларининг», «филиалларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 26-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси «суғурталанмаганлиги» деган сўздан кейин «ёки транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 29-модданинг иккинчи қисмидаги «юридик шахс» деган сўзлар «нотижорат ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурта товонининг миқдорини аниқлаш мақсадида суғурта ҳодисалари содир бўлишининг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда етказилган зарар ҳақидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни суғурталовчиларнинг ҳамда Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2011 йил 16 апрелдаги 75 (5242)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 15 апрель,
ЎРҚ-283-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 149-модда)