1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503 сонли «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қисман ўзгартирилиб:
1. 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармоннинг 1-банди қуйидагича таҳрирда баён қилинсин: «Хўжалик юритувчи субъектлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш этишни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (шахсан Давлат солиқ қўмитасининг раиси В.С. Беганов) зиммасига юклатилсин».
2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг янги таркиби тасдиқлансин*.
* Илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармонининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 30 сентябрь,
ПФ-1867-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 273-модда)