1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИДА, ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ЯГОНА ҲИМОЯЛАНГАН ЭЛЕКТРОН ПОЧТАНИ ВА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатларни кўриб чиқиш, ижро этиш ва сақлаш юзасидан назоратни кучайтириш, ахборотларнинг қоғоз ва электрон манбалардаги оқимини мақбуллаштириш, ҳужжатларни киритиш, кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва сақлаш учун ягона ахборот маконини яратиш, ахборот айирбошлашнинг ҳимояланганлигини таъминлаш, қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
1. Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ягона ҳимояланган электрон почтага ва электрон ҳужжат айланиши тизимига босқичма-босқич ўтиш ва улардан фойдаланиш тадбирлари режаси, шунингдек уни амалга ошириш Схемаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Арипов) Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилишини, шунингдек 2012 йил 1 январдан бошлаб улар ўртасида электрон ахборот айирбошланишини таъминласин.
3. Тадбирлар режасининг сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 май,
126-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 181-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)