toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2013
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1122-8]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465, 03.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 апрель,
10/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 187-модда)