1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА МАМЛАКАТНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА УЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997 ЙИЛ 18 МАРТДАГИ ПФ-1737-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармони 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«деҳқон хўжаликларидан ундириб олинадиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириб олинадиган ягона ер солиғи суммаси маблағларининг 2,5 фоизи».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонининг сарлавҳаси ва матнига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 7 сентябрь,
ПФ-2933-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 7 сентябрдаги ПФ-2933-сон Фармонига ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997 ЙИЛ 18 МАРТДАГИ ПФ-1737-СОН ФАРМОНИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Фармоннинг сарлавҳаси ва матнидаги «шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари» деган сўзлар ўрнига «деҳқон ва фермер хўжаликлари» сўзлари ёзилсин.
2. Фармоннинг 3, 4, 5 ва 6-бандларидаги «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси» сўзлари алмаштирилиб, «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси» деб ёзилсин.
3. 4 ва 7-бандларидаги «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари ўзгартирилиб, «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» деб ёзилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 197-модда)