toggle_night_mode
Ҳужжат 26.07.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЗАХИРАСИНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ МОДДИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спортчиларни республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 апрель,
121-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига
1-ИЛОВА
Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда республика, халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун сифатли тайёрлаш мақсадида терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика ҳамда халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) — жорий молия йили учун спорт турлари бўйича оммавий спорт тадбирлари рўйхати, уларни ўтказиш жойлари, муддатлари, шунингдек уларни ўтказиш учун зарур пул маблағлари кўрсатилган ҳужжат;
спорт тури — одамнинг спорт мусобақаларига ўзига хос тайёрланишини тавсифлайдиган, мусобақаларни ўтказиш ва уларда қатнашиш талаблари, тартиби ва шарт-шароитлари уларга мувофиқ белгиланадиган ўз қоидаларига эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спортчи — танланган спорт тури билан мунтазам шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий равишда ошириб борадиган ҳамда танланган спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ва ўқув-тренировка йиғинларида мунтазам қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тегишли ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, ўқув-тренировка ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун мусобақа фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари (кейинги ўринларда терма жамоалар деб аталади) — халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашиш учун жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги турли ёш гуруҳларига мансуб спортчилар, тренерлар (ихтисослашувлар бўйича шахсий маслаҳатчилар, консультантлар, ўқитувчилар), олимлар, мутахассислар (жамоалар ёки гуруҳларнинг раҳбарлари, менежерлари, маъмурлари, врачлари, массажистлари, психологлари, ўқитувчилари, илмий, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Терма жамоалар мамлакатнинг кучли спортчиларини бирлаштирувчи (катта ёшдагилардан) миллий, шу жумладан уларнинг энг тайёр захирасидан иборат (ёшлар, ўспиринлар), ўсмирлар ва болалар (тегишли ёшлардаги) терма жамоаларига бўлинади.
Терма жамоалар асосий ва захира таркибдан иборат бўлади, улар ваколатли орган томонидан тасдиқланади;
йиғма жамоаларнинг тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича йиғма жамоаларнинг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва шу кабилар) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда – спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган терма жамоаларнинг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, йиғма жамоаларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;
энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларни тиклаш учун маблағлар (кейинги ўринларда қоплаш деб аталади) — узлуксиз ўқув-тренировка машғулотлари, календарь режага мувофиқ, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ўтказиладиган халқаро (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари (кубоклари) ва республика мусобақалари даврида терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мўлжалланган молиявий маблағлар;
қоплаш лимити — бир ой учун ҳисобланадиган ва қоплаш учун ҳар кунги сарфлардан иборат бўладиган, кўриб чиқилаётган ойдаги кунлар (якшанбадан ташқари) сонига кўпайтирилган молиявий маблағлар ҳажми.
2. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёрланишда терма жамоалар ва уларнинг захираси жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, терма жамоаларнинг энергия сарфларини тўлдириш ва жисмоний ресурсларини тиклаш қоплаш маблағлари тўлашнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
3. Қоплаш маблағини тўлаш спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар) ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари орқали, ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қоплаш маблағи билан Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибидаги юқори спорт натижаларига эришган спортчилар ва тренерлар таъминланадилар.
Спортчилар ва тренерларни қоплаш маблағи билан таъминланувчилар жумласига киритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
5. Қоплашга ажратилган мақсадли пул (молиявий маблағ)ларни холисона ва оқилона тақсимлаш мақсадида ваколатли орган ҳузурида терма жамоаларнинг тренерлар кенгашлари томонидан терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплаш лимитлари сонини ажратиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия раиси ва аъзолари ваколатли орган қарори билан 1 йил муддатга тайинланадилар. Комиссия 11 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг таркибига ваколатли органнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари, республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ёки вакиллари киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Комиссия раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоидабузилишлари учун комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин.
8. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори унинг учун мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз беришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
9. Комиссия мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда раис томонидан чақирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия қарори протоколлаштирилиши ва комиссия аъзолари томонидан имзоланиши ва ваколатли органга тақдим этилиши керак.
11. Комиссия республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар) ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этилган терма жамоаларнинг тренерлар кенгашларининг буюртманомаларидан келиб чиққан ҳолда терма жамоалар ва уларнинг захираси бўйича қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларни ҳар чоракда тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссия терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг эришган натижалари асосида қоплаш лимитлари сонини қайта кўриб чиқиш ва қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга.
II. Қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қоплашнинг ҳар кунлик нормаси миқдори терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари учун терма жамоалар спортчилари учун ўртача суткалик овқатланиш нормаларининг шаклланаётган қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда қоплаш пули терма жамоалар ва улар захирасининг ўқиш жойида бюджет маблағлари ҳисобига ҳар кунлик овқатланиш билан таъминланадиган спортчиларига тўланмайди.
14. Терма жамоанинг спортчиси ва тренери ваколатли орган маблағлари ҳисобига ўқув-тренировка йиғинларида қатнашадиган вақтда қоплаш пулини тўлаш тўхтатиб турилади ва тўланмайди. Қоплашнинг тўланмаган суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайтарилган сумма Комиссиянинг қарори бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплашнинг кундалик нормалари тўлови учун қайта тақсимланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
15. Спортчилар ва тренерларга қоплаш учун ажратиладиган мақсадли пул (молиявий) маблағлари миқдори қуйидагича белгиланади:
Т/р‎ Тоифаси‎ Пул таъминоти миқдори, қоплаш лимитига нисбатан %‎
1.‎ Терма жамоаларнинг асосий таркиби‎ 100 гача, лекин 50 дан кам эмас‎
2.‎ Терма жамоаларнинг захира таркиби‎ 70 гача, лекин 35 дан кам эмас‎
3.‎ Тренерлар‎ 50 гача, лекин 25 дан кам эмас‎
16. Кўрсатиб ўтилган маблағларни спортчилар ва тренерларнинг банк пластик карточкаларига ёки депозит ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан тегишли олувчиларга тўловларни амалга ошириш учун республика олий спорт маҳорати мактабларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларига ёки республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг ҳисоб рақамларига қоплаш маблағлари комиссия қарори асосида ваколатли орган томонидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Спортчиларга қоплаш пулини тўлаш:
терма жамоа рўйхатидан чиқарилганда;
натижадорликни жиддий пасайтириб юборганда;
интизомий тартибни қўпол равишда бузганда;
спорт тайёргарлиги билан шуғулланмай қўйганда тўхтатилади.
18. Тренерларга тўлов пулини тўлаш:
биркитилган спортчи ва (ёки) спортчилар гуруҳи терма жамоа рўйхатидан чиқарилганда;
биркитилган спортчи ва (ёки) спортчилар гуруҳининг натижадорлиги пасайганда;
интизомий тартиб бузилганда;
меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўхтатилади.
19. Қуйидагилар терма жамоаларнинг спортчиларини ва тренерларини қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағлар билан таъминлаш бўйича асосий талаблар ҳисобланади:

‎Т/р

Тоифаси‎

Қоплаш пули билан таъминлаш учун талаблар ‎

1.‎ Спортчилар‎ Терма жамоалар таркибига киритилган спортчилар томонидан халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашишга кўмаклашадиган юқори спорт натижаларига эришиш‎
2.‎ Тренерлар: терма жамоаларнинг штатли тренерлари ‎ Тегишли республика олий спорт маҳорати мактаблари ва (ёки) республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг ижобий баҳосига эга бўлган, терма жамоа билан доимий ишлайдиганлар‎
3.‎ Терма жамоалар аъзолари бўлган спортчиларнинг шахсий тренерлари ‎ Терма жамоа аъзоси бўлган спортчини тайёрлаш ва спортчининг келгусидаги тайёргарлигини таъминлашни давом эттириш, тегишли республика олий спорт маҳорати мактаблари ва (ёки) республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг ижобий баҳосига эга бўлганлар.‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар терма жамоаларнинг спортчилари ва тренерларини қоплаш пули билан мақсадли молиявий таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳажми ҳар йили тасдиқланадиган календарь режада ҳамда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг харажатлари сметасида назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Якунловчи қоидалар
22. Терма жамоалар ва уларнинг захираси аъзолари учун қоплашга мақсадли пул (молиявий) маблағлари олган ташкилотлар улардан фойдаланишнинг тўлиқ ҳисобини юритиши керак.
23. Қоплашга мақсадли пул (молиявий маблағлар) олган ташкилотлар ҳисобот даври (ой, чорак, йил)дан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ваколатли органга олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этишлари шарт. Ҳисобот шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
24. Тегишли ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган молиявий ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:
маблағларнинг олувчи ҳисоб рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси нусхаси;
олувчиларнинг пластик карточка ёки ҳисоб рақами ва ўтказилган сумма кўрсатилган рўйхати.
25. Комиссия раиси ва аъзолари терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари таъминотига ажратилган маблағларга эҳтиёжнинг тўғри аниқланганлиги, уларнинг ўз вақтида тақсимланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги учун жавоб берадилар.
26. Терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари берилган пул (молиявий) маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланиши шарт.
27. Ташкилотлар қоплаш пулининг ўз вақтида тўланиши ва ундан мақсадли фойдаланиш бўйича тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига
2-ИЛОВА
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммалашган спортнинг барча турлари бўйича оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш, тўловларни ва молиялаштириш манбаларини амалга ошириш, шунингдек спорт турлари бўйича спорт делегациялари ва терма жамоаларини халқаро даражалардаги спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат сафарига юбориш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни ҳамда уларда қатнашишни амалга оширувчи спорт, жисмоний тарбия ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига ҳам ўтказилиши мумкин, ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби ваколатли орган ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига, спорт мусобақаларини, шу жумладан халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш шартларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли органлар — давлат бошқаруви ва маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман) ижро этувчи ҳокимият органлари, уларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ёки уларда қатнашиш учун бюджет маблағлари ажратилади;
жисмоний тарбия-спорт ташкилоти — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) — жорий молия йили учун спорт турлари бўйича спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ҳамда ўқув-тренировка йиғинлари рўйхати, уларни ўтказиш жойлари, муддатлари, шунингдек уларни ўтказиш учун зарур бўлган бюджет маблағлари кўрсатилган ҳужжат;
спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари регламенти (кейинги ўринларда регламент деб аталади) — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат;
спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат;
спорт мусобақаси — мусобақанинг энг яхши қатнашчисини аниқлаш мақсадида унинг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент)га мувофиқ ўтказиладиган спортнинг ҳар хил турлари (спорт предметлари) бўйича спортчилар ёки спортчилар жамоалари ўртасидаги мусобақа;
спорт тадбирлари — спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича спорт мусобақалари, ўқув-тренировка машқлари ва бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари — соғлом турмуш тарзини ташвиқ ва тарғиб қилишга йўналтирилган тадбирлар;
спорт тури — кишининг спорт мусобақаларига ўзига хос тайёрланишини тавсифлайдиган, уларга мувофиқ уларни ўтказиш ва уларда қатнашиш талаблари, тартиби ва шарт-шароитлари белгиланадиган ўз қоидаларига эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спортнинг халқаро турлари — халқаро федерациялари (уюшмалари ва шу кабилар) бўлган спорт турлари;
ўқув-тренировка йиғинлари — спортчиларни мусобақаларга ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий тусга эга бўлган ташкиллаштирилган тадбирлар;
спорт курслари, семинарлари ва конференциялари — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар;
спортчи — танланган спорт тури билан мунтазам шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий равишда ошириб борадиган ҳамда танланган спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ва ўқув-тренировка йиғинларида мунтазам қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тегишли ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, ўқув-тренировка ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун мусобақа фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
спорт ҳаками — спорт мусобақаси ташкилотчиси томонидан вакил қилинган, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлайдиган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;
спорт турлари бўйича терма жамоалар — спортчилар, тренерлар, олимлар, тиббиёт мутахассислари ва бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари;
терма жамоаларнинг тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва шу кабилар) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда — спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган терма жамоаларнинг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, терма жамоаларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;
спорт делегацияси — спорт турлари бўйича битта ёки бир неча терма жамоалардан иборат бўлган ташкилот, минтақа ёки мамлакат номидан вакиллик қиладиган раҳбар, унинг ўринбосарлари, менежерлар ва бошқа мутахассислар бошчилик қиладиган жамоа;
комплекс илмий гуруҳ — спорт турлари бўйича терма ва клуб жамоаларида илмий-методик ишларни ҳамда илмий-методик таъминлашни амалга оширувчи мутахассислар жамоаси;
спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиси — зиммасига спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирини ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда бевосита қатнашиш функциялари юкланган жисмоний шахс. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари жумласига қуйидагилар киради:
а) спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг раҳбари ва маъмурий ходими;
б) спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, раҳбарлари (вакиллари, бошлиқлари) ва менежерлари;
в) техник ходимлар;
г) хизмат кўрсатувчи ходимлар;
спортда олинган жароҳат — спортчилар организмининг ўқув-тренировка жараёнида ёки спорт ва/ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш вақтида олинган анатомик, психологик ёки физиологик жароҳатланиши;
мулкий таъминлаш — спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, олимлари ва бошқа мутахассисларини тегишли спорт буюмлари, кийим-бошлар, анжомлар, асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари ва шу кабилар билан таъминлаш;
спорт иншооти — спортнинг ҳар хил турлари бўйича оммавий-спорт тадбирларини, ўқув-тренировка машғулотларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, унга нисбатан қўйилган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспорт ва сертификатга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ турдаги ихтисослаштирилган иншоот.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги норматив талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари спортчилари, тренерлари, ҳакамлари ва бошқа қатнашчиларини овқатлантиришни қоплаш бўйича харажатлар нормаларига мувофиқ таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатишнинг бир куни учун спорт ҳакамларига тўлов миқдорлари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ нормалар бўйича тўланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалар, медаллар ва дипломлар нормалари ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.
7. Ўқув-тренировка йиғинлари таснифи ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.
8. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашувчи спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотининг қўшимча шартлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган.
III. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш
9. Спорт мусобақалари уларни ўтказиш характерига кўра қуйидагича бўлиши мумкин:
шахсий — уларда (жинси, ёши, спорт малакаси бўйича) алоҳида спортчилар эгаллаган ўринлар аниқланади;
шахсий-жамоавий — уларда шахсий биринчиликдан ташқари, жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;
жамоавий — уларда фақат жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;
классификацион — уларда спортчилар томонидан разряд нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг ягона спорт таснифи талабларининг бажарилиши аниқланади;
саралаш — уларнинг якунларига кўра спорт турлари бўйича терма жамоалар шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
комплекс — уларнинг дастурида «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» ва шу каби спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияли, малакавий, рейтингли, саралаш — уларнинг якунлари бўйича Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларида ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар эгалари (ёки қатнашчилар) аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қуйидагиларга бўлинади:
минтақавий тадбирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқалар бўйича);
республика тадбирлари (республика чемпионатлари ва кубоклари, вилоятлараро ёки республиканинг бир нечта минтақалари иштирокидаги, шу жумладан очиқ турнирлар);
халқаро тадбирлар (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари, хорижий давлатларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклар, фестиваллар, турнирлар ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўқув-тренировка йиғинлари қуйидаги тоифаларда бўлиши мумкин:
барча даражалардаги (минтақавийдан халқаро даражагача) аниқ спорт мусобақаларига тайёргарлик бўйича;
спортчиларни бўлажак спорт мусобақаларига ва мусобақа даврига, туркумига умумий жисмоний тайёрлаш, тиклаш (комплекс ва чуқурлаштирилган тиббий тиклаш) билан боғлиқ тайёргарлик бўйича.
Ўқув-тренировка йиғинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ва ундан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда уларнинг давом этиши ва қатнашчиларининг сони ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таснифга биноан регламентланади.
12. Тасдиқланган календарь режа асосида мусобақани ўтказадиган ваколатли органнинг раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбири (мусобақаси, ўқув-тренировка йиғини ва шу кабилар) тўғрисидаги низом тасдиқланади, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт тадбирини ўтказиш тизими — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ тадбирни ўтказиш тартиби;
қатнашувчи ташкилотлар — спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирида жисмоний тарбия — спорт ёки бошқа ташкилотлар жамоаларининг қатнашиши ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар;
спортчилар, тренерлар ва бошқа қатнашчиларнинг сон жиҳатидан таркиби — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирининг қатнашчилари сони;
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спортчиларнинг жинс ва ёш тоифалари;
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ натижаларни баҳолаш тизими;
тиббий-санитария таъминоти, суғурта қилиш ва техника хавфсизлиги;
спорт турлари бўйича спорт делегациялари, терма жамоалар қатнашчиларининг ва спорт ҳакамларининг (Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинлари, жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари қатнашчиларининг) анжомлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мусобақаларнинг молиявий шартлари — тегишли ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш бўйича молиявий мажбуриятларини назарда тутади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртманомаларни бериш тартиби ва муддати — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирида қатнашишга буюртманомалар шаклини, шунингдек, буюртманомани қабул қиладиган ташкилотнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда, олдиндан ва якуний буюртманомани бериш муддатларини назарда тутади;
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мусобақаларнинг ўтказилиш жойи ва вақти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мусобақалар қатнашчиларининг келадиган куни ва жўнаб кетадиган куни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ваколатли органлар ва спорт ташкилотлари спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини тасдиқланган календарь режага, тадбирни ўтказиш регламенти (низоми)га, ташкилий қўмиталарнинг таклифномаларига (регламентларига) мувофиқ ўтказадилар ва уларда қатнашадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўқув-тренировка йиғини ташкилотчилари қуйидагиларга мажбур:
назарий ва амалий машғулотлар, маданий-оммавий ва тарбиявий ишлар режаларини, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини, комплекс илмий гуруҳ ишлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва машғулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаларини тасдиқлаш;
ўқув-тренировка жараёнини ўтказиш сифатига, спортчиларнинг техник ва тактик маҳоратини такомиллаштиришга, қатнашчилар ўртасида интизомга риоя қилишга, мол-мулкларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиш;
малакали тренерлар, врачлар, массажистлар, психологлар ва бошқа мутахассисларнинг қатнашишини таъминлаш, шунингдек спорт иншоотларини зарур анжомлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
буйруқ (фармойиш) билан ўқув-тренировка йиғини бошлиғини ва унинг ўринбосарини тайинлаш;
техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини ва қатнашчиларни суғурта қилишни таъминлаш;
спортчиларнинг ва ушбу Низомда назарда тутилган ўқув-тренировка йиғини бошқа қатнашчиларининг номма-ном рўйхатларини тасдиқлаш.
IV. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш, спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига харажатларнинг таркиби ва нормалари
15. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, спорт турлари бўйича терма жамоаларни тайёрлаш ва уларнинг мусобақаларда қатнашишини, уларнинг моддий ва мулкий таъминотини, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-методик жиҳатдан таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишни молиялаштириш ваколатли органлар ҳамда спорт ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишга, терма жамоалар аъзоларини мулкий таъминлашга, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишга ажратиладиган маблағлар ҳажми ваколатли органлар қарорларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш сўмларда ва/ёки хорижий валютада, тасдиқланган календарь режа асосида, амалдаги нормаларга, шунингдек халқаро ва республика оммавий-спорт тадбирлари, ўқув-тренировка йиғинлари, курслар (семинарлар) ва шу кабиларнинг ташкилотчилари томонидан белгиланган молиявий шартларга мувофиқ ваколатли органга, спорт ташкилотига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштиришда ваколатли орган томонидан аниқ оммавий-спорт тадбирининг харажатлар сметаси тузилади ва тасдиқланади, унда амалга ошириладиган харажатларнинг йўналишлари ва уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда аниқ спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирини амалга оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари миқдори амалдаги харажатлар нормаларига ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ёки амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатларига қуйидагилар киради:
қатнашчиларнинг тадбир бўладиган жойгача ва у ердан қайтишдаги йўл харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги яшаш харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги овқатланиш харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирлар давомида йўлда ўтадиган вақти учун суткалик харажатлари;
спорт ҳакамларининг меҳнат ҳақи;
ягона ижтимоий тўлов;
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;
спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ижарага олиш;
тиббий хизмат кўрсатиш;
қатнашчиларни суғурта қилиш;
махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;
фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш (ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ);
жамоат тартибини сақлаш;
канцелярия анжомлари билан таъминлаш;
ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун совринлар (қимматбаҳо совринлар, кубоклар)ни тайёрлаш ёки сотиб олиш;
ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун медаллар ва дипломларни тайёрлаш ёки сотиб олиш;
йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;
ёнғинга қарши хизмат кўрсатиш харажатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида терма жамоаларнинг иштироки билан боғлиқ харажатларга, уларни ўтказиш шароитлари ва регламенти (низоми)ни ҳисобга олган ҳолда, қуйидагиларга сарфланадиган харажатлар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг спорт тадбирлари ўтадиган жойгача ва у ердан қайтиб келиш бўйича йўл харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг яшаш харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг овқатланиш харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг йўлда бўлиш вақтидаги суткалик харажатлари;
спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;
спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва транспортни ижарага олиш;
махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;
йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;
тиббий-тиклаш тартиботлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий суғурта қилиш;
қатнашчиларни суғурта қилиш;
бадаллар тўлаш (қатнашиш, аккредитация қилиш, жамоа ва старт бадаллари учун, допинг юзасидан назоратдан ўтиш, аэропорт учун), шунингдек кириш визалари тўлови, ногабарит багаж учун тўлов;
фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш;
Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида жаҳон (босқичлар бўйича) ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида қатнашишда махсус спорт анжомлари, махсус кийим-бошлар ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг турли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиши ва яшаши Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларида хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибида тасдиқланган нормалар бўйича назарда тутилади (2000 йил 5 июнда 932-сон билан рўйхатга олинган), агар тадбир ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмита шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда агар спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари ташкилий қўмита шартларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмита нормалари қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги:
йўл харажатлари ва йўлда бўлиш вақтидаги суткалик пулни тўлаш харажатлари — спорт делегацияларини, жамоаларини, спортчилар гуруҳларини (ёки спортчини), тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни юбораётган ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади;
спортчилар, тренерлар, спорт бўйича ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ турар жой ва овқатланиш билан таъминлаш харажатлари — аниқ спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартларига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
узоқ тоғли жойларда ёки сувли ҳудудларда алоҳида шароитларда оммавий спорт тадбирларини, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда спорт ташкилотларига, ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар нормаларидан ҳамда тегишли равишда тадбирларнинг давом этиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, овқатланиш маҳсулотларини сотиб олиш ва тадбирлар қатнашчиларининг бошқа харажатлари учун харажатларнинг жами суммасини ҳисобот бериш асосида нақд пул билан беришга рухсат этилади, бунда бюджет маблағлари Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси қоидаларига мувофиқ (2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатга олинган) ажратилади. Маблағлар тадбир қатнашчиларини овқатланиш маҳсулотлари ва шу кабилар билан таъминлаш мақсадида ҳисобот тақдим этадиган шахсга берилади.
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишда харажатлар тегишли халқаро ташкилот ёки ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган тадбир низоми (регламенти) асосида амалга оширилади.
22. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ҳар бир алоҳида ҳолатда у ёки бу спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга харажатларни ушбу мақсадлар учун назарда тутилган доирада Ғазначилик орқали амалга ошириш учун маблағларни бюджет ташкилотлари Ғазначиликка бюджет ташкилотининг кредитларни берувчи — бюджет маблағларини олувчининг биринчи имзосини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланган, ташкилот харажатлари сметаси илова қилинган тегишли буйруқни тақдим этадилар. Буйруқда ва унга илова қилинадиган харажатлар сметасида тадбирнинг тури, ўтказиладиган кунлари, жойи, қатнашчиларнинг сони, харажатлар суммаси мажбурий тартибда кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган тадбирга харажатлар сметаси молия бошқармасининг бошлиғи ёки (молия хизматининг штатлар жадвали бўйича мавжуд бўлмаган тақдирда) ташкилотнинг бош бухгалтери томонидан имзоланади. Бундан ташқари, нақд пул маблағларини олиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган буюртманома тақдим этилади. Режа-молия хизмати бошлиғи (ёки бош бухгалтер) ва раҳбар (шахс) тадбир харажатлари сметасининг ва нақд пул маблағлари бериш юзасидан буюртманоманинг ишончли расмийлаштирилганлиги юзасидан шахсан жавоб берадилар.
24. Харажатларни нақд пулсиз шаклда тўлаш ва нақд пул маблағларини бериш қатъиян белгиланган тартибда, бюджет ташкилотларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ёки ўқув-тренировка йиғинлари учун харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
25. Қатнашчиларнинг республика мусобақалари ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиш харажатлари қуйидаги тартибда тўланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қатнашчиларни спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига юборишда улар томонидан йўл чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олишга ёки бориш ва қайтишдаги йўл ҳақи қийматини тақдим этилган йўл ҳужжатлари асосида қоплашга рухсат этилади, бунда йўл ҳақи қиймати:
темир йўл бўйича — умумий (ёки алоҳида) жойли вагондаги йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак;
катта йўллар бўйича — жамоат фойдаланадиган транспортдаги (таксидан ташқари) йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак, у мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов транспорт воситаси эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, транспорт воситасининг тартиб рақамини ва паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади;
ҳаво транспортидан фойдаланилган тақдирда — тежамли класс авиачиптасининг қийматидан ошмаслиги керак.
26. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг қатнашчиларига транспорт воситасида (таксидан ташқари) йўлкира харажатлари темир йўл (автобус) станциясига, пристанга, аэропортга бориш учун тўланади, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса.
27. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини турар жой билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ўзбекистонда ўтказиладиган барча даражалардаги (минтақавий, республика ва халқаро) спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари турар жой билан тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотномалар, шартномалар, чеклар ва шу кабилар) мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда таъминланадилар;
спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига (шу жумладан халқаро даражадаги тадбирга) бориш ва ундан қайтиш йўлида мажбурий тўхташларда, тун мобайнида ёки бир суткадан кўп вақт мобайнида навбатдаги транспортни кутиш вақтида турар жойни ижарага олиш бўйича тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар қатнашчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида қопланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон ҳудудида республика спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш даврида турар жой ва овқатланиш билан таъминланиш харажатларининг ушбу Низомда назарда тутилган нормалари тадбирнинг барча қатнашчиларига татбиқ этилади.
28. Спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларининг мулкий таъминоти кўрсатиб ўтилган мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларида, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатлари ва кубокларида, қитъа чемпионатлари ва кубокларида, шунингдек бошқа нуфузли халқаро ва республика спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашадиган, белгиланган тартибда тасдиқланган спорт турлари бўйича спорт делегациялари, терма жамоалар ва уларнинг захираси таркиблари: делегациялар (жамоалар) раҳбарлари, спортчилар, тренерлар таркиби, қатнашишга тайёрлаш ишларини олиб борувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар мулкий таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Даволаш, реабилитация ва тиклаш тадбирларини молиявий таъминлаш спорт турлари бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси аъзоларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари вақтида олган спорт жароҳати (жароҳатлари) натижасида йўқотилган саломатлигини тиклаш мақсадида, расмий тиббий хулосалар асосида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини реабилитация қилиш ва саломатлигини тиклаш бўйича қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
даволаниш жойига бориш, жойлашиш ва овқатланиш ҳамда даволаниш жойидан қайтиб келиш;
фармакологик препаратлар (дори-дармонлар, витаминлар, оқсил-глюкоза ва шу кабилар) билан таъминлаш;
саломатликни тиклаш тадбирлари (физиотерапия, психологик, маданий-маърифий ва бошқалар);
даволаниш (операция ва бошқалар), реабилитация, саломатликни тиклаш ва касалликни (жароҳатни) ташхис қилиш, операцияни ўтказиш ва даволаниш курсидан ўтиш тўлови;
суғурта қилиш;
махсус асбоб-ускуна ва анжомларни, электрон ва техник воситаларни, автотранспортни ижарага олиш;
аэропортларда ва темир йўл вокзалларидаги йиғимлар, виза олишлар харажатларини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги бошқа харажатларни тўлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якунловчи қоидалар
32. Ваколатли органлар томонидан ташкилотларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда қатнашиш учун ажратилган бюджет маблағлари ваколатли органлар ёки ташкилотларнинг буйруқларига ҳамда аниқ спорт тадбирининг харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Тадбирни ўтказган ташкилотлар тадбирлар тугагандан кейин 3 кун мобайнида ваколатли органларга тадбирга тайёрланиш ва уни ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этадилар.
34. Ҳисоботда кўрсатилган барча харажатлар амалга оширилган харажатларни тасдиқлайдиган ва зарур даражада расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Шартномалар, тўлов счёт-фактуралари, тўлов топшириқномалари, товар-моддий бойликларни олиш ҳужжатлари, бажарилган ишларнинг далолатномалари, транспорт йўл варақалари, нақд пул маблағларини, совринларни, медалларни, дипломларни бериш ведомостлари, рўйхатдан чиқариш далолатномалари, транспорт чипталари ва шу кабиларнинг нусхалари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
35. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга бюджетдан ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиғини ташкилотлар уч банк куни мобайнида ваколатли органларнинг ёки маблағларни ажратган ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамига қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Ҳисобот ваколатли органга тегишли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг моддий жавобгар шахси томонидан шахсан тақдим этилиши керак.
37. Ташкилотларнинг раҳбарияти ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шахсан жавоб беради.
38. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ваколатли органлар ёки бюджет ташкилотлари томонидан ўтказилган тақдирда ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳисобот мазкур ташкилотлар томонидан, бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплаш харажатлари
НОРМАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади.
Спорт тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш харажатларини қоплашда турғун овқатланиш пунктларининг қўшимча харажатлари ҳисобга олинади, лекин овқатланиш харажатларининг кунлик умумий суммаси белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қатнашчилар овқатланиш харажатларини қоплаш билан қуйидаги тартибда:
а) спорт мусобақаларининг бошқа шаҳарлик қатнашчилари — мусобақалар бошлангунгача бир кун олдин ва мусобақалар ўтказиладиган даврда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) вилоятлар, республика ва халқаро мусобақалар ўтказиладиган жойларда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) яшайдиган қатнашчилар овқатлантириш билан бошқа жойлардан келишган қатнашчилар билан тенг равишда, фақат мусобақалар кунларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) республика ва халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш учун ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари — йиғинлар ўтказиладиган кунларда таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Катта йўллардаги (велосипед пойгалари, югуриш марафонлари, узоқ масофаларга югуриш ёки спорт юришлари мусобақаларига тайёрланиш бўйича мусобақаларни ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда ташкилотлар махсус овқатланиш (суюқ овқатлар, чой, сут, шарбатлар, глюкоза ва аскарбин кислотали, мевали ичимликлар) пунктлари ташкил қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масофаларда овқатланиш учун махсус овқатланиш пунктларининг сони ва жойлашишини врачлар билан келишган ҳолда, мусобақалар қоидаларига мувофиқ бош ҳакамлар ҳайъатлари аниқлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Барча масофалардаги махсус овқатланиш қиймати суммаси бир нафар спортчининг суткалик овқатланиш харажатлари умумий суммасига киритилиши керак.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатиш учун спорт ҳакамларига тўланадиган бир кунлик тўлов миқдорлари (энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)
Ҳакамлар лавозимлари‎‏ ‎‎‎‎Ҳакамлар тоифалари
ҲК/МК‎ ОТ‎ 1-т‎ С/Ҳ‎

Бош ҳакам‎

24%‎ 22%‎ 21%‎

Бош котиб‎

24%‎ 22%‎ 21%‎

—‎

Бош ҳакам ўринбосари‎

22%‎ 21%‎ 19%‎

—‎

Бош котиб ўринбосари‎

22%‎ 21%‎ 19%‎

—‎

Ҳакамлар‎

21%‎ 19%‎ 18%‎

16%‎

Изоҳ
Спорт ҳаками малакасининг шартли белгилари:
ХТ — халқаро тоифали; МТ — миллий тоифали;
ОТ — олий тоифали; 1-т — биринчи тоифали; С/Ҳ — спорт бўйича ҳакам.
Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий халқаро спорт мусобақаларига хизмат кўрсатадиган спорт бўйича ҳакамларга тўловлар ушбу мусобақаларнинг регламенти (низоми)да назарда тутилган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади, улар ўз навбатида тегишли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган (келишилган) бўлиши керак.
Тўловлар миқдорлари мусобақаларнинг бир кунига хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, битта ўйин учун хизмат кўрсатганлик учун тўловлар амалга ошириладиган спортнинг жамоавий ўйин турлари бундан мустасно.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг бош ҳакам томонидан имзоланган рўйхати мусобақаларга хизмат кўрсатганлиги учун ҳакамларга тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Мусобақаларга хизмат кўрсатганлик учун ҳакамларга тўлов мусобақалар ўтказиладиган жойда, мусобақани ўтказаётган спорт ташкилотининг сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун ҳакамларга тўлов уларга кўрсатиладиган, Низомда назарда тутилган моддий таъминот (овқатланиш, яшаш)нинг бошқа турларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалари, медаллар ва дипломлар нормалари, сўмларда (энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ғолибларни мукофотлаш учун эсдалик совғалари қийматининг қуйидаги лимитлари белгиланади:
а) туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача;
2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача;
3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваригача;
б) минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваригача;
2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача;
3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача;
в) ўсмирлар ва қизлар, спорт фахрийлари ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 7 бараваригача;
2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваригача;
3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача;
г) ўспиринлар ва катта ёшдагилар ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 9 бараваригача;
2-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 6 бараваригача;
3-ўрин учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Барча даражалардаги спорт мусобақаларида 1 ва 3-ўринлар ғолибларига, эсдалик совғаларидан ташқари, тегишли қийматдаги медаллар ва дипломлар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги мусобақалар, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) мусобақалар қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Номинациялар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорлари қийматига эга бўлган совғалар тарзида таъсис этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро даражада ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) минтақавий (вилоят, шаҳар (Тошкент шаҳри), вилоятлараро ва Қорақалпоғистон Республикаси даражасида) ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) даражада ўтказишда — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 бараваригача миқдорда.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Тегишли спорт тадбирининг қатнашчилари, ташкилотчилари ва ҳомийлари кўрсатиб ўтилган номинациялар бўйича мукофотлар олишга талабгорлар бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўқув-тренировка йиғинлари
ТАСНИФИ
Т/р‎ Ўқув-тренировка йиғинлари номи‎ Ўқув-тренировка йиғинларини ўтказувчи ташкилот Ўқув-тренировка йиғинлари давомийлиги‎ Ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари‎ Ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчиларининг энг кўп сони‎
1. Халқаро мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎‎
1.‎

Терма жамоаларнинг расмий халқаро мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎

Жамоаларни халқаро мусобақаларга юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ‎ 24 кунгача‎ Терма жамоалар Мусобақаларга қўйиладиган спортчиларнинг иккитагача таркибини ваколатли орган белгилайди‎
2.‎

Ўзбекистон терма жамоаларининг Олимпиада, Паралимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Жаҳон ва Осиё ўйинларига, жаҳон (босқичлар бўйича) ва Осиё чемпионатларига ва кубокларига, қитъа чемпионатлари ва кубокларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари, индивидуал жадвал режаси ва прогноз қилинаётган натижалар тақдим этилган тақдирда‎

Жамоаларни халқаро мусобақаларга юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ‎ 90 кунгача‎ Терма жамоалар‎ Мусобақаларга қўйиладиган спортчиларнинг учтадан кўп бўлмаган таркибини ваколатли орган белгилайди‎
3.‎

Умумий жисмоний, махсус техник-тактик тайёргарлик, тикланиш ва спортчиларни тиббий текширишдан ўтказиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари ‎

Жамоаларни халқаро мусобақаларга юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ‎ 24 кунгача‎ Терма жамоалар‎ Мусобақаларга қўйиладиган учтадан кўп бўлмаган таркиблар‎
4.‎

Бошқа халқаро мусобақаларга (норасмий, ўртоқлик, кўргазмали) мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎

Жамоаларни халқаро мусобақаларга юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ‎ 18 кунгача‎ Халқаро мусобақаларда қатнашувчи жамоалар‎ Мусобақаларда қатнашишга қўйиладиган, 50 фоизга кўпайтирилган таркиб‎
2. Республика мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎‎
1.‎

Комплекс республика мусобақаларининг («Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада», спартакиада, ёшлар, ўсмирлар ўйинлари) финал мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎

Командаларни комплекс тадбирларнинг финал мусобақаларига юборувчи ташкилотлар‎ 24 кунгача‎ Финал мусобақаларида қатнашувчи жамоалар‎ Финал мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби ‎
2.‎

Республиканинг бошқа мусобақаларига (чемпионатларига, кубокларига, республика турнирларига) тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари ‎

Республика спорт тадбирларини ўтказиш режаларига мувофиқ жамоаларни мусобақаларга юборувчи ташкилотлар ‎ 18 кунгача‎ Республика мусобақаларида қатнашувчи жамоалар‎ Мусобақаларга қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини таъминлашнинг қўшимча нормалари
1. Тегишли ташкилотлар томонидан қатнашишга қўйилган спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари бўлган спортчиларни зарур фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари нормалари, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан процент ҳисобида, қуйидаги тартибда аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.

Тадбирлар‎

Бир нафар спортчини суткалик таъминлаш харажатлари нормаси‎‎

Бевосита республика спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари ‎ 10 фоизгача‎‎‎
Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎ 25 фоизгача‎‎
Республика спорт мусобақалари ‎‎10 фоизгача
Халқаро спорт мусобақалари‎ 30 фоизгача‎‎
Фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари календарь режасида назарда тутилган спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Спорт тадбирлари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчиларини фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш учун назарда тутилган умумий сумма алоҳида тадбирга хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
2. Спортнинг от спорти турлари учун қуйидаги қўшимча таъминлаш шартлари белгиланган:
спорт отларини озиқлантириш (кунига 1 от ҳисобига) озиқлантириш нормалари бўйича амалга оширилади:
хашак — 8 кг;
емлар — 7,5 кг (сули, кепак, буғдой кепаги), сариқ арпа, маккажўхори дони, «Успех» ва «Крепиш» премикслари, «Откормочний» омихта озуқаси;
сабзи — 2 кг;
кўк масса (ўт) — 1,5 кг;
туз — 55 г.
Спорт отларини ва қўшимча юкларни мусобақаларга ташиш, йўлда ва мусобақаларда озиқлантириш, йўлда ветеринария хизмати кўрсатиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни спорт мусобақаларига юбориш ва улардан олиб келиш харажатларини уларни мусобақага юборган спорт ташкилотлари амалга оширадилар.
Спорт мусобақаларини ўтказиш даврида спорт отларини жойлаштириш ва уларга ветеринария хизмати кўрсатиш харажатларини спорт тадбирини ўтказадиган спорт ташкилоти ёки уни ўтказувчи бошқа ташкилот амалга оширади.
Спорт отларини йўлда ва тадбирларни ўтказиш даврида озиқлантириш ҳамда ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича қўшимча юкларни спорт тадбирларига ташиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни хизмат сафарига юбориш харажатлари томонларнинг келишуви бўйича ёки ташкилий қўмита шартларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 172-модда; 2012 й., 31-сон, 356-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)