1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.19.00 Банклар ва банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ ВА БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРА ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 622-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 26 декабрда тасдиқланган 74-сонли «Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.