1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банкларда инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 22 майда 227-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 889, 2000 йил 4 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 март,
8/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарорига ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар, шу жумладан уларнинг филиаллари, банк хизматлари офислари ҳамда банк хизматлари марказларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун банкларда инспекция (текширув)лар ўтказади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
комплекс инспекция қилиш (текшириш) — банкларнинг ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш) — банкларда айрим банк операцияларини инспекция қилиш (текшириш)ни кўзда тутувчи назорат тури;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
масофадан назорат қилиш — муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлили, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
назорат тартибидаги инспекция қилиш (текшириш) — банкларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан охирги инспекция (текшириш)да аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан банклар фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
банкларни молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳо бериш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
банклар фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилигини текшириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
банкларда бухгалтерия аппаратининг тузилиши, бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, капитал, активлар, мажбуриятлар, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг ва балансдан ташқари ҳисобварақларнинг бухгалтерия андозалари тамойилларига мос равишда юритилиши ҳамда банк молиявий ҳолатига фоиз ставкаси, чет эл валюта курси, кредит, ликвидлилик, таваккалчилик ва бошқа омилларнинг таъсирини алоҳида текшириш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
охирги инспекция (текшириш) натижалари бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлаш ҳамда банк рейтингини белгилаш юзасидан таклифлар бериш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг банкларда ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи фақат Марказий банк томонидан ўзининг таркибий бўлинмаларига банклар фаолиятини назорат қилиш мақсадида берилади, инспекция (текшириш) ҳисоботини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахслар эътиборига етказиш ҳоллари бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
8. Банкларни инспекция қилиш (текшириш) қуйидаги турларга бўлинади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
комплекс инспекция қилиш (текшириш);
назорат тартибида инспекция қилиш (текшириш);
алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
9. Банкларда комплекс инспекция (текшириш) масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-2, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон)
12. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларни банклар томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
15. Инспекция (текшириш) муддати 30 календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда инспекция (текшириш) муддати Марказий банк фармойиши асосида узайтирилиши мумкин.
16. Инспекция (текшириш) муддати банк томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳажми, унинг бўлинмалари тармоғининг кенглигини инобатга олган ҳолда белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
20. Банкларда комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойиши асосида тайинланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Бунда банкларни комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойишига илова қилинадиган тегишли инспекция (текшириш) саволномасига мувофиқ банк операциялари танлов асосида амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
21. Назорат тартибидаги ва алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 октябрдаги 32/2-сон қарори (рўйхат рақами 2217-1, 09.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 49-сон, 506-модда)
22. Банкларни инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг таркиби ва унинг раҳбари, бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти, бўлинмалар тармоғининг кенглиги инобатга олинган ҳолда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармаларининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
23. Зарур ҳолларда инспекция (текшириш) ўтказувчи текширув гуруҳи таркибига банклар ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
24. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳга раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, текширув гуруҳи аъзоларининг билими ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
25. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва инспекция (текшириш) ҳисоботини тузади.
26. Текширув гуруҳининг инспекция (текшириш) тайинланган банк томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларни ўз вақтида ёки умуман бажармаслик инспекция (текшириш) ўтказилишига қаршилик кўрсатилган деб ҳисобланади ва бундай ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
27. Далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ҳамда инспекция (текшириш) тайинланган банк раҳбари, штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланади.
Бунда, банк раҳбари, бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ва текширув гуруҳининг камида бир аъзоси томонидан имзоланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
28. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси инспекция (текшириш) тайинланган банкка маълумот учун, иккинчиси эса инспекция (текшириш)ни тайинлаган Марказий банкка ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғига тегишли чоралар кўриш учун топширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
инспекция (текшириш) ўтказилаётган банк фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқиш;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
автоматлаштирилган банк ва ахборот тизимларидан зарур маълумотларни танлаш режимида фойдаланиш ҳамда ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини олиш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
банк раҳбари ва ходимларидан инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
банк раҳбари ва ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан инспекция (текшириш) давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
инспекция (текшириш) ҳисоботини банк раҳбари ёки ходимлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари томонидан имзо қўйилиб, бу ҳақда Марказий банк раҳбариятига билдиришнома киритиш.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
(29-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарорига (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
30. Текширув гуруҳи қуйидагиларга мажбурдир:
инспекция (текшириш) ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
инспекция (текшириш) давомида текширилаётган банкка унинг жорий фаолиятини амалга оширишига халақит бермаслик;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
инспекция (текшириш) давомида банкдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва мулкларни бут сақланишини ҳамда инспекция (текшириш) якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
31. Инспекция (текшириш) тайинланган банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
текширув гуруҳидан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
инспекция (текшириш) ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг инспекция (текшириш) ўтказишига йўл қўймаслик;
ўз фаолиятлари инспекция қилиниши (текширилиши) тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини олиш;
32. Инспекция (текшириш) тайинланган банк қуйидагиларга мажбур:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
текширув гуруҳига инспекция (текшириш) ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
текширув гуруҳига амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни бериш;
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха бериш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этиш.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2217-3, 19.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 10/20/2217-3/0787)
34. Инспекция (текшириш) ҳисоботи уч нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари, инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари, шунингдек штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер томонидан имзоланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
35. Инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери инспекция (текшириш) ҳисоботини имзолашни рад этган тақдирда, уларнинг бу ҳақдаги асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хати тақдим этилиши шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
36. Инспекция (текшириш) ҳисоботини банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери томонидан имзолашнинг рад этилиши инспекция (текшириш) ҳисоботини Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилмаслигига асос бўлмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
37. Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси имзоланмаган инспекция (текшириш) ҳисоботини кўриб чиқиш жараёнида банк раҳбари ва (ёки) бош бухгалтери тушунтириш хатида келтирилган асосланган фикр ва эътирозларни инобатга олиши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
инспекция (текшириш) ўтказилган банкка — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига — инспекция (текшириш) натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун;
39. Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши асосида ўтказилган инспекция (текшириш) ўтказилган филиал, банк хизматлари офиси ёки банк хизматлари марказига инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
банка — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига — ўтказилган текширишлар натижаларини кўриб чиқувчи ишчи орган йиғилишида хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш учун;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарори (рўйхат рақами 2217-4, 03.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 157-модда, 49-сон, 506-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2217-2/1104-сон; 19.06.2020 й., 10/20/2217-3/0787; — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)