toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017
Ҳужжат 06.02.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва Олий суд судьяларининг штатлар сонини мақбуллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг штатлар сонини қисқартириш бўйича таклиф маъқуллансин ва Олий суднинг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг қисқартириладиган 12 та штат бирлиги 3-иловага мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига йўналтирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 2, 3 ва 5-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 6 февраль,
ПФ-3023-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
ТУЗИЛИШИ
Умумий сони — 140 штат бирлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ходимларининг умумий сони

Лавозимлар номи‎

Лавозимлар сони‎

1) Раис‎ 1‎
2) Раиснинг биринчи ўринбосари‎ 1‎
3) Раис ўринбосари‎ 1‎
4) Судлов ҳайъати раиси‎ 3‎
5) Судьялар‎ 28‎
6) Бўлим бошлиқлари, катта консультантлар, консультантлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар‎ 106‎
Жами 140 та‎
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 17 кишидан иборат ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари ходимларининг умумий сони

Лавозимлар номи‎

Лавозимлар сони‎

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича
‎Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро
‎фуқаролик ишлари бўйича судлари:
‎‎ ‎
‎‎1) Судьялар
‎2) Суд мажлиси котиблари
‎3) Бошқа ходимлар ‎


‎‎‎110
‎110
‎83
‎жами 303 та ‎
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари:‎
‎1) Судьялар
‎2) Суд мажлиси котиблари
‎3) Бошқа ходимлар ‎

‎181
‎169
‎186
‎жами 536 та ‎
ЖАМИ:
‎1) Судьялар
‎2) Суд мажлиси котиблари
‎3) Бошқа ходимлар ‎

‎‎‎291
‎279
‎269
‎жами 839 та
Изоҳ. Бошқа хизмат кўрсатувчи ходимларга секретариат ва архив мудирлари, хат ташувчи, ҳайдовчи, фаррош ва бошқалар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 37-сон, 318-модда)