1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва Олий суд судьяларининг штатлар сонини мақбуллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг штатлар сонини қисқартириш бўйича таклиф маъқуллансин ва Олий суднинг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг қисқартириладиган 12 та штат бирлиги 3-иловага мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига йўналтирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 2, 3 ва 5-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.