Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 23 июндаги ПФ-4117-сон
Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек кредитларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда биометрик паспортларни ишлаб чиқариш бўйича харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади;
б) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағлар қатъий равишда мақсадли тартибда:
биометрик паспортлар ва биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари буклетларини сотиб олиш;
биометрик ҳужжатларни персоналлаштириш жараёнида қўлланиладиган ва биометрик ҳужжатларнинг ажралмас қисми бўлган импорт сарфлаш материалларини сотиб олиш;
ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлаш учун импорт эҳтиёт қисмлар сотиб олиш;
хорижий пудратчилар томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва биометрик паспорт тизимининг дастурий таъминоти қийматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади;
в) Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи календарь йил охирида республика бюджети даромадига ўтказилади.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.