1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
«биржа аъзолари-дилерлар биржа савдоларида улгуржи савдони фақат уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда амалга оширадилар»;
«товар-хом ашё биржаларининг аукцион ва кўргазма-ярмарка савдони ташкил этишга харажатлари битишувлар иштирокчиларидан воситачилик йиғими олиш ҳисобига, шунингдек аукцион ва кўргазма-ярмарка савдо қатнашчиларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (реклама, ахборот, маслаҳат бериш, ўқув, ноширлик хизматлари ва шу кабилар) ҳисобига қопланади»;
в) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ихтисослаштирилган ва минтақавий савдо майдонлари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган савдо майдонларини биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларининг электрон тизимига улаган ҳолда юридик шахсларни аккредитация қилиш йўли билан кенгайтириш бўйича чоралар кўриш».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги Низомда:
«давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш»;
«кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш»;
«давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади»;
«Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;
давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш»;
г) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши» сўзлари «давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 67-позиция қўшилсин: