1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
2011 йилнинг 1 апрелидан то 2017 йилнинг 1 январигача бўлган даврда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текшириш тақиқланади (юридик шахсларни тугатиш чоғида, қўзғатилган жиноий ишлар доирасида, шунингдек, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ҳамда ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширишлар бундан мустасно);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ соҳасида текшириш муддатларини қонун ҳужжатларида уларни ўтказиш кўзда тутилган максимал муддатдан, яъни 30 календарь кунидан ортиқ муддатга узайтирилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.04.00 Мажбурий аудит]
2. Назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш. М. Мирзиёев) назорат қилувчи идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш ва соддалаштириш борасидаги аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини (солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган молия ва солиқ ҳисоботини таҳлил этиш асосида) камерал назорат қилиш ҳамда дастлабки тарзда ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича солиқ қонунчилиги бузилиши аниқланган ҳолларда текширишлар (тафтишлар)ни ташкил қилишни кенг жорий этиш;
солиқ қонунчилиги бузилишларининг тизимли сабабларини аниқлаш, кейинчалик уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун текширишлардан кейинги таҳлил механизмини татбиқ қилиш;
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширишларни ўтказишда унификациялаштирилган назорат саволномасини ишлаб чиқиш ва мажбурий қўллашни татбиқ этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширишларни тайинлаш ва ўтказиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўрнатилган тартибга сўзсиз риоя этишга йўналтирилган назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг фаолияти устидан таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда қуйидагиларни таъминласин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
мазкур Фармон қоидаларининг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш;
давлат идоралари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолларини очиб берадиган, шунингдек айбдор мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган жавобгарлик чоралари тўғрисида радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни, республика ҳамда маҳаллий матбуотда мақолаларни чоп этишни мунтазам равишда ташкил этиш.
6. Назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Ш. М. Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, бошқа назорат идоралари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг қоидалари тааллуқли бўлган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни қайта кўриб чиқсин ва 2011 йилги текширишлар режасидан чиқариб ташласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирсин.
9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 апрель,
ПФ-4296-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонининг 3-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«назорат органлари томонидан кичик бизнес субъектларини текшириш муддати 30 календарь кунидан ошириб юборилиши мумкин эмас;».
Учинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли Фармонининг 1-бандида:
«кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида солиқ текширишларидан ўтказилади»;
«янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди (акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, шунингдек бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно»;
в) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ кичик бизнес субъектларининг молия-хўжалик фаолияти давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди»;