1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҚАТНАШИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 19 МАЙДАГИ 195-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2011 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарорига мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш тартибини такомиллаштириш ва ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 март,
79-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади;
тижорат банклари кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга».
«2. Ушбу Низом банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, микрофирмаларга, кичик корхоналарга, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан кредит бериш тартибини тартибга солади»;
б) 3 ва 35-бандлардаги «Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси» сўзлари «Жамғарма» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги, II ва III бўлимлар номидаги «Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси» сўзлари «Жамғарма» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Жамғарма маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади.
Кўрсатиб ўтилган субъектларни тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда аниқланади.
Жамғарма ҳисобидан кредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ажратилади»;
«6. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари кредит олувчи (кейинги ўринларда қарз олувчи деб аталади) субъектлар ҳисобланади»;
е) 12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга кредитлар маҳсулот етиштириш (тамакичилик ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан ташқари), ишларни бажариш, хизматлар (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган ва қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш учун берилади:»;
ё) 29-банддаги «Микрофирмаларга, кичик корхоналарга, деҳқон ва фермер хўжаликларига» сўзлари «қарз олувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ва микрокредитлар бериш учун ташкил этадилар»;