1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини (бундан кейинги ўринларда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади) тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
2. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишни Марказий банк томонидан текшириш ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан кейинги ўринларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
текшириш — нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни бевосита жойига чиқиб, уларнинг молиявий аҳволига ва фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларга баҳо бериш ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш;
масофадан назорат қилиш — нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлилига, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳолаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли (рўйхат рақами 2209-1, 14.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 96-модда)
нобанк кредит ташкилотларининг иқтисодий нормативларга риоя қилинишини, уларга нисбатан белгиланган меъёрларни тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда капиталнинг етарлилигига, активлар сифатига, уларнинг тўғри таснифланиши ва эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишига, ликвидлик масалаларига алоҳида эътибор бериш лозим;
нобанк кредит ташкилотлари томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, активлар, мажбуриятлар, капитал, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг бухгалтерия андозалари ва принципларига мос равишда акс эттирилиши аҳволини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
8. Нобанк кредит ташкилотларини текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
9. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
10. Текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликларни нобанк кредит ташкилотлари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказилиши мумкин.
Назорат тартибида текшириш Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойиши асосида бир иш куни ичида ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти кўпи билан йилига бир марта текширишдан ўтказилади, қонун ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Текшириш Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир нобанк кредит ташкилоти бўйича алоҳида тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
Текшириш даври аввалги текшириш даври тугаган санадан навбатдаги текшириш бошланган ойнинг биринчи санасигача бўлган даврни қамраб олади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
14. Текшириш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2209-2, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2209-2/1103-сон)
15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
текшириш ўтказилаётган нобанк кредит ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб-чиқиш;
текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
нобанк кредит ташкилотларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
текшириш ҳисоботини (далолатнома) нобанк кредит ташкилотлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширувчи мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилиб, Марказий банк раҳбариятига имзодан бош тортганлигини асослантирган ҳолда билдиришнома киритиш.
Текширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
текширувчи мансабдор шахслардан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
текширувчи мансабдор шахслардан текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхасини олиш;