1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.01.00 Кредит уюшмалари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ, МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Кредит уюшмалари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 65-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 495-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 65-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37-38-сон, 372-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 17-18-сон, 149-модда) мувофиқ Марказий банк томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини (бундан кейинги ўринларда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади) тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.
2. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишни Марказий банк томонидан текшириш ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан кейинги ўринларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
текшириш — нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни бевосита жойига чиқиб, уларнинг молиявий аҳволига ва фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларга баҳо бериш ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш;
масофадан назорат қилиш — нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлилига, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
назорат тартибида текшириш — нобанк кредит ташкилотларида текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан ўтказилган аввалги текширишда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш;
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳолаш;
нобанк кредит ташкилотларининг иқтисодий нормативларга риоя қилинишини, уларга нисбатан белгиланган меъёрларни тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда капиталнинг етарлилигига, активлар сифатига, уларнинг тўғри таснифланиши ва эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишига, ликвидлик масалаларига алоҳида эътибор бериш лозим;
нобанк кредит ташкилотлари томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, активлар, мажбуриятлар, капитал, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг бухгалтерия андозалари ва принципларига мос равишда акс эттирилиши аҳволини текшириш;
нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
9. Режали текширишлар режа асосида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда унинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида текширишлар комплекс тарзда ўтказилади.
10. Текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликларни нобанк кредит ташкилотлари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказилиши мумкин.
11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти йиллик режага асосан йилда бир маротаба текширишдан ўтказилади, қонун ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
13. Қуйидаги ҳолларда режадан ташқари текширишлар ўтказилади:
нобанк кредит ташкилоти қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги тегишли қарорлари асосида;
масофадан назорат қилиш натижаларига кўра нобанк кредит ташкилотлари молиявий ҳолатининг барқарор эмас деб топилиши ва омонатчилар ҳамда кредиторлар манфаатларига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар мавжудлигида;
14. Текшириш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак. Режадан ташқари текширишларда, истисно тариқасидаги ҳолларда Марказий банк фармойиши асосида бу муддат кўпи билан 30 кунга узайтирилиши мумкин.
15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
16. Нобанк кредит ташкилотларида текширишлар ўтказиш режаси календарь йили бошлангунга қадар тузилади ва Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланади.
17. Текширишларни режалаштиришда масофадан назорат қилиш натижаси бўйича хулосалари инобатга олинади.
текшириш ўтказилаётган нобанк кредит ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб-чиқиш;
текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
нобанк кредит ташкилотларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
текшириш ҳисоботини (далолатнома) нобанк кредит ташкилотлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширувчи мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилиб, Марказий банк раҳбариятига имзодан бош тортганлигини асослантирган ҳолда билдиришнома киритиш.
Текширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
текширувчи мансабдор шахслардан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
текширувчи мансабдор шахслардан текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхасини олиш;