НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС МУҲОФАЗАСИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сон Қонунини амалга татбиқ этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «2010 — 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом 1-иловага;
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 февраль,
47-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига 1-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги
2. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар кўрсатилган ҳисобга олиш ҳужжатларидан иборат бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
4. Номоддий маданий мерос объектларини Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш ва ундан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
41. Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектлар Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан тарихий-маданий экспертизасининг рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда чиқарилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
5. Қуйидагилар рўйхати юритиладиган номоддий маданий мерос объектлари намоён бўладиган соҳалар ҳисобланади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
6. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади) томонидан юритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
8. Объектлар тарихий-маданий экспертиза хулосасига асосан рўйхатга киритилади ва ундан чиқарилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
11. Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхатлари Номоддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатини, ушбу рўйхат эса, ўз навбатида, Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхатини тўлдириб, янгилаб бориш учун хизмат қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
13. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиладиган ва ундан чиқариладиган номоддий маданий мерос объектини ўрганиш ва ҳужжатлаштириш ишлари, аксарият ҳолларда, объект жойлашган жойда ташкил этилади. Бу ишга давлат органлари, илмий институт ва муассасалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар мустақил экспертлар сифатида жалб этилиши мумкин. Бунда, Институт белгиланган тартибда мустақил экспертлар билан шартномалар тузади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатидан чиқариш ушбу Низомнинг 4-бандига асосан тақдим этилган мурожаатномаларга кўра амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
15. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган объектга тегишли барча ҳужжатлар Институтда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган номоддий маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
17. Муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларни ўрганиш, уларнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ҳамда Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш, шунингдек, ушбу рўйхатдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига молия йилида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
18. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган объектлар ва улар тўғрисидаги маълумот ҳамда ундан чиқарилганларига доир изоҳлар махсус ташкил этилган интернет веб-сайтида эълон қилиб борилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
1. Объект Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомнинг 5-бандида аниқланган номоддий маданий мерос тушунчасига мувофиқ бўлиши лозим.
2. Объектни муҳофаза қилиш тадбирлари жамоа, гуруҳ ёки шахслар иштироки ва уларнинг розилиги билан амалга оширилиши лозим.
3. Муаллифлик ҳуқуқи миллий қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилиниши керак.
4. Қуйидагилар:
илмий тадқиқотлар асосида тасдиқланган маълумотномалар (илмий рисолалар, музей ва кутубхоналарда мавжуд бўлган маълумотлар, анжуманлар ва экспедициялар натижалари);
давлатнинг маданий сиёсатида (шу жумладан марказий ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан) қабул қилинган ҳужжатлар (қарор нусхалари, фестиваллар ва танловлар натижалари бўйича маълумотлар);
давлат нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар;
таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар (ўқув дастурлари бўйича ҳужжатлар);
оммавий ахборот воситаларида махсус дастурлар орқали кенг намойиш этилган намуналар (аудио-видео ҳужжатлар) илова этилиши лозим.
Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос объектларини Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига тавсия этувчи материалларни расмийлаштириш
НАМУНАСИ
Титул варағи
А.
Объектнинг номи(200 та белги ёки ҳарфдан ошмаслиги керак)
Б.
Тегишли жамоа, гуруҳ ва алоҳида шахслар(200 та сўздан ошмаслиги керак)
В.
Объект ҳақида қисқача маълумот(200 та сўздан ошмаслиги керак)
Г.
Объектни зудлик билан муҳофаза остига олиниши (йўқолиб кетиш хавфи борлиги) зарурлиги, унинг ҳаётийлигини асословчи қисқача маълумот, уни сақлаб қолиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар.
Объект ҳақида маълумот
1.
Объектни идентификация қилиш
1.a.
Объектнинг номи
1.б.
Объектнинг бошқа номлари (агар мавжуд бўлса)
1.в.
Тегишли жамоа, гуруҳ ёки шахслар, уларнинг манзили
1.г.
Объектнинг ҳудудий жойлашуви ва бошқа жойларга тарқалганлиги
1.д.
Объект томонидан тақдим этилаётган соҳа
2.
Объект бўйича маълумотнома(1000 та сўздан ошмаслиги керак).
3.
Сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан чора-тадбирлар кўрилишини асослаш
3.а.
Объектнинг ҳаётийлигини баҳолаш(объектнинг ҳозирги кундаги аҳволи тўғрисида маълумот) (500 та сўздан ошмаслиги керак)
3.б.
Хавф солаётган таҳдид(500 та сўздан ошмаслиги керак)
4.
Муҳофаза қилиш чора-тадбирлари
4.a.
Сақлаш борасида олиб борилаётган ва охирги марта ўтказилган чора-тадбирлар(500 та сўздан ошмаслиги керак)
4.б.
Сақлаб қолиш бўйича тавсия этилаётган чора-тадбирлар(2000 та сўздан ошмаслиги керак)
4.в.
Мамлакат, жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг мажбуриятлари(500 та сўздан ошмаслиги керак)
5.
Жамоаларнинг иштироки ва розилиги
5.a.
Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг иштироки
5.б.
Жамоалар, гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг расмий розилиги
5.в.
Ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши
6.
Рўйхатга киритиш
7.
Ҳужжатлаштириш
7.a.
Мажбурий ва қўшимча маълумотлар(Конвенциядан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг III Бўлимида келтирилган намуна асосида)
3. Номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
4. Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек, улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асословчи бошқа материаллар ҳамда ундан чиқарилиши кераклигини изоҳловчи ҳужжат ва важлар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
5. Тарихий-маданий экспертизани ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтига (кейинги ўринларда «Институт» деб аталади), уни ўтказиш Институт ҳузурида ташкил этиладиган Илмий-методик кенгашга (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) юкланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
6. Кенгаш таркибига давлат органлари, илмий институт ва муассасалар, нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар киритилади.
Кенгаш тарихий-маданий экспертизани ўтказиш жараёнига мустақил экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
7. Кенгаш — унинг раиси, аъзолари ва котибдан ташкил топади. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
8. Кенгаш йиғилиши заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
9. Кенгаш таркибида қуйидаги шуъбалар ташкил этилади:
Ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари;
Ижрочилик санъати;
Урф-одат, маросим ва байрамлар;
Табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар;
Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
10. Тарихий-маданий экспертиза Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
11. Ҳужжатларни котиб қабул қилиб олади ва Кенгаш раисига тақдим этади. Кенгаш раиси бу ҳужжатларни тегишли шуъбага юборади.
12. Кенгаш шуъбалари ҳужжатларни бир ойгача муддатда кўриб чиқиши шарт.
13. Тарихий-маданий экспертиза, заруратдан келиб чиқиб, номоддий маданий мерос объекти жойлашган жойда ҳам ташкил этилиши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
14. Кенгаш шуъбалари тарихий-маданий экспертиза хулосасининг лойиҳасини тайёрлайди ва барча ҳужжатларни илова этган ҳолда Кенгаш раисига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
15. Кенгаш йиғилиши унинг аъзоларидан учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз бериши орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга.
16. Кенгаш қабул қилган қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзолари ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
20. Кенгаш қарори асосида тегишли номоддий маданий мерос объекти Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхатига, Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига, Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхатига Институт томонидан киритилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 368-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда (3-илова):
а) номи «Ўзбекистон Республикаси» сўзларидан кейин «моддий» сўзи билан тўлдирилсин;
«1. Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади».
2. Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомда (4-илова):
«1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 02.07.2024 й., 09/24/368/0460-сон; 28.04.2025 й., 09/25/256/0384-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)