toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«БИР ТАЛАБАНИ ЎҚИТИШ ХАРАЖАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ НОРМАТИВ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2136-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 мартдаги 14-сон ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 мартдаги 3-2021-сонли ««Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2136-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сон «Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67, 329-сонли қарори билан тасдиқланган «Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 15 февраль,
11-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 15 февраль,
56-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 15 февралдаги 11, 56-сон қарорига
ИЛОВА
«Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 3-1 банд билан тўлдирилсин:
«3-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили келгуси молия йили учун бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика олий таълим муассасаларининг гуруҳлари бўйича бир талабани ўқитиш харажатларининг базавий нормативларини тасдиқлайдилар.».
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. ОТМнинг харажатлар сметасини тузиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами № 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) асосан амалга оширилади.».
3. 10-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва амалдаги стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 82-модда)