Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
1. «Ўзбекистон ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази» очиқ акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда «Ўзахбороттижоратмарказ» очиқ акциядорлик жамияти деб аталади) акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]

«Ўзахбороттижоратмарказ» очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
2. «Ўзахбороттижоратмарказ» очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.
*1-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Ишчи комиссия «Ўзахбороттижоратмарказ» очиқ акциядорлик жамиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 февраль,
44-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 февралдаги 44-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро савдо объектлари республика комплексини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 16 сентябрдаги 433-сон қарорида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплекси ҳудудида жамоат тартиби сақланишини ва хавфсизликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 10 майдаги 231-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзахбороттижоратмарказ» республика тижорат маркази» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 64-модда)