ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ТЕНДЕРЛАР ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Йўловчилар ташиш йўналишларида банд бўлган автомобилда ташувчиларни тендер бўйича танлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 6-бандининг саккизинчи хатбошидаги «белгиланган шаклдаги» сўзлари «қатъий ҳисобда турадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомда:
«6. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Департамент ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, тендер комиссияси ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда биркитиб қўйиш ҳуқуқига эгадир».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)