1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ КИРИШИ, ЧИҚИШИ ВА ТРАНЗИТ ЎТИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 274-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит бўйича бўлишини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига 1-иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор билан киритилаётган ўзгартиришлар 2011 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 февраль,
36-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 36-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига 1-иловага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «90» рақами «103» рақами билан алмаштирилсин.
2. 3-банддаги «200» рақами «230» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 60-модда)