toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2017
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ПИШГАН ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1985-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 16 майдаги 48, 2017-20-сонли «Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1985-2, 23.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232- модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 июлдаги 73 ва 2009-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1985, 2009 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 350-модда) билан тасдиқланган «Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 январь,
4-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 январь,
2011-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 31 январдаги 4 , 2011-1-сон қарорига
ИЛОВА
«Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг «и» кичик бандида «бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига» деган сўзлар «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури — замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:
газда ишлайдиган корхоналарга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда;
кўмирда ишлайдиган корхоналарга — Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1а - иловасида келтирилган шаклда тақдим этилади.
5. Корхоналар давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосаси илова қилинади».
3. 7-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиладилар.
4. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ 1а-илова билан тўлдирилсин.
5. 2-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган.
Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи Ш. МАХМУДОВ
2011 йил 31 январь
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2011 йил 31 январь
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
1-ИЛОВА
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА

ХУЛОСА

Ушбу билан _____________________________________ манзил бўйича жойлашган
‎_______________________________________________ _____ йил «__» ______ дан‎

‎(корхонанинг тўлиқ номи)

бошлаб, кўмирда ишлайдиган махсус печлардан
‎_______________________________________________________________________

(печнинг номи ва тури)

‎фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз.

‎Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи‎


‎_______________________‎

(имзо, Ф.И.Ш.)

М.Ў.
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
2-ИЛОВА
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)