Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган эгаларининг биометрик маълумотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини амалга киритиш чора-тадбирларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4117-сон
Фармонида:
а)
1-банддаги «2010 йил 1 январдан» сўзи «2011 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «биринчи босқич (2010 йил)» сўзлари «биринчи босқич (2011 йил)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «иккинчи босқич (2011 — 2015 йиллар)» сўзлари «иккинчи босқич (2012 — 2015 йиллар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3 ва 3а-иловалар мазкур Фармонга 1
* ва 2-иловалар
* таҳририга мувофиқ баён этилсин.
2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўрнатилган тартибда таклифлар киритсин.
3. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.