1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 304-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 10 июлдаги 323-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда), «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2007 йил 5 февралдаги 26-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 47-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси «Тоғконтехназорат»нинг 1996 йил 12 декабрдаги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг 1996 йил 25 ноябрдаги 84-сон қарори (рўйхат рақами 304, 1997 йил 29 январь) билан тасдиқланган Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.