1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш, тижорат банклари, корхоналар ва ташкилотларнинг тўлов интизомига риоя қилиш учун жавобгарлигини ошириш, ўзаро қарзларни қисқартиришни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Пахта банк», «Ғалла-банк», «Мевасабзавотбанк» ва бошқа тижорат банклари корхоналар ва ташкилотлар томонидан кафолатланган тўловларсиз маҳсулот етказиб берилишига йўл қўймаган ҳолда, уларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тизими устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектларнинг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳосил бўлганлиги учун тижорат банкларнинг раҳбарлари корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда шахсан жавоб берадилар.
харидорларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлганда, тўловлар олинганда, аккредитив қилингандан кейин экспортга маҳсулот етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) юзасидан контрактлар тузсинлар ва уларни бажарсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати олингани тўғрисида ваколатли банкнинг тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда товар-моддий бойликларнинг республикадан ташқарига чиқарилишига йўл қўймасин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 1996 йил 1 февралдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби тизимига корхона ва ташкилотлар балансларида тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ажратиб кўрсатиш жорий этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.