4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 14 СЕНТЯБРДАГИ ЎРҚ–255-СОНЛИ ҚОНУНИ)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 декабрь,
319-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 319-сон қарорига ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор чиққан кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади».
«119. Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тўхтатилади.
120. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Эр-хотинларнинг шахсини тасдиқловчи паспортлар ёки бошқа ҳужжатларга никоҳдан ажратилганлик тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан штамп қўйилади.
Ушбу Қоидалар 1998 йил 1 сентябргача ва 2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган суд қарорларига нисбатан қўлланади».
«2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган никоҳдан ажратишни қайд этиш республика судлари қарорлари билан эр-хотиндан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади»;
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи ўз вакили орқали берилган аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза ва ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак».
«198. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бўйича киритилади.
199. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади».
10. Қуйидаги мазмундаги 2061-банд қўшилсин:
«2061. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки паспорт олишмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, яшаш жойидаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома асосида берилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 521-модда)