1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
«ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИГА ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1626-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 13-сонли ««Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1626-11, 30.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тартибини такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи (рўйхат рақами 1626, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 403-модда) билан тасдиқланган «Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.