САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА КИРИТИШ УЧУН ЛОЙИҲАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ИЧКИ БОЗОРНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 декабрь,
303-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-сон қарорига ИЛОВА
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
товар — хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг сотиш учун мўлжалланган маҳсулоти;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
ўзаро алмашинадиган товарлар — функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган товарлар (товарлар гуруҳи);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
товар бозори — товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига тўғри келадиган ёки тўғри келмайдиган бир қисмида муомалада бўлиш соҳаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
товар бозорининг ҳажми — экспорт ҳажмини чегирган ҳолда, ўзаро алмашинадиган товарларни ва товар импортини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмининг йиғиндиси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
бозорнинг товарлар билан тўлганлиги — ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда муайян товарнинг умумий ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улушини белгилайдиган кўрсаткич.
II. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш тартиби
3. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш статистика органларидан ва давлат божхона хизмати органларидан, шунингдек, зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
4. Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Давлат рақобат қўмитаси бозорнинг товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш билан айни бир вақтда, шунингдек рақобат муҳитини, ўзаро алмашинадиган товарларни ва қонун ҳужжатларига мувофиқ нарх белгиланишини ҳисобга олган ҳолда монополлаштириш даражасини ҳам баҳолайди. Бунда Давлат рақобат қўмитаси тегишли бозорларнинг илгари ўтказилган таҳлиллари маълумотлари ва натижаларидан фойдаланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
5. Товарнинг хусусияти ва техник тавсифлари туфайли товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги даражасини белгилаш мураккаб бўлганда товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида стандартлаштириш органларидан, тегишли ваколатли ташкилотлардан ҳамда бевосита ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилардан олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
6. Бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси (ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда) товар ишлаб чиқариш ҳажмининг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
7. Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун охирги икки ҳисобот йили бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаганда охирги олти ой бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
8. Товар бозори ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улуши 80 фоиздан кўп бўлганда бозор товар билан тўлган ҳисобланади ва мазкур улуш ушбу кўрсаткичдан кам бўлганда товар билан тўлмаган ҳисобланади.
III. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш учун ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
9. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан сўралаётган муайян товар бўйича ахборот сўров олингандан кейин 10 кун муддатда қуйидагилар томонидан:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — товар ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажми, товарлар экспорти ва импорти тўғрисида 1-иловага мувофиқ шакл бўйича;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — товарлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда ушбу товар импорти ва экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисида 2-иловага мувофиқ шакл бўйича;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — ишлаб чиқариш қуввати, товарни ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилиш ҳажмлари тўғрисида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
ваколатли ташкилотлар ва муайян товарнинг бевосита ишлаб чиқарувчилари томонидан — товарнинг функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича бошқа товар билан ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида тақдим этилади.
10. Давлат рақобат қўмитаси сўралаётган материаллар олингандан кейин 10 иш кунидан кечикмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига рақобат муҳити, монополлаштириш даражаси ва ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
11. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ахборотлар, маълумотлар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик ёки қасддан ишончсиз маълумотлар тақдим этганлик учун хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
_____ йилларда минтақалар бўйича товарлар ишлаб чиқариш, экспорти ва импортининг ялпи ҳажми тўғрисида ахборот
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2- ИЛОВА
_____ йилларда товарларни импорт қилувчи-хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
______________________ бўйича ______ йилларда ишлаб чиқариш қуввати,
(корхона номи)
ишлаб чиқариш ҳажмлари, юклаб жўнатиш ва экспорт тўғрисида ахборот
(____________________________________________)
товарнинг номи, ТИФ ТН коди
Т/р
Кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
Натура тарзида
Қиймати (минг сўм)
1.
Ишлаб чиқариш қуввати
2.
Ишлаб чиқариш ҳажми
3.
Экспорт ҳажми
4.
Ички бозорда юклаб жўнатиш ҳажми
шу жумладан минтақалар бўйича
5.
Қолдиқ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 487-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)