toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА КИРИТИШ УЧУН ЛОЙИҲАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ИЧКИ БОЗОРНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 декабрь,
303-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-сон қарорига
ИЛОВА
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
товар — хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг сотиш учун мўлжалланган маҳсулоти;
ўзаро алмашинадиган товарлар — функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган товарлар (товарлар гуруҳи);
товар бозори — товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига тўғри келадиган ёки тўғри келмайдиган бир қисмида муомалада бўлиш соҳаси;
товар бозорининг ҳажми — экспорт ҳажмини чегирган ҳолда, ўзаро алмашинадиган товарларни ва товар импортини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмининг йиғиндиси;
бозорнинг товарлар билан тўлганлиги — ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда муайян товарнинг умумий ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улушини белгилайдиган кўрсаткич.
II. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш статистика органларидан ва давлат божхона хизмати органларидан, шунингдек, зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорнинг товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш билан айни бир вақтда, шунингдек рақобат муҳитини, ўзаро алмашинадиган товарларни ва қонунчиликка мувофиқ нарх белгиланишини ҳисобга олган ҳолда монополлаштириш даражасини ҳам баҳолайди. Бунда Монополияга қарши курашиш қўмитаси тегишли бозорларнинг илгари ўтказилган таҳлиллари маълумотлари ва натижаларидан фойдаланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Товарнинг хусусияти ва техник тавсифлари туфайли товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги даражасини белгилаш мураккаб бўлганда товарнинг ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида стандартлаштириш органларидан, тегишли ваколатли ташкилотлардан ҳамда бевосита ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилардан олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.
6. Бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси (ўзаро алмашинадиган товарларни ҳисобга олган ҳолда) товар ишлаб чиқариш ҳажмининг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида аниқланади.
7. Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун охирги икки ҳисобот йили бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади. Бундай маълумотлар мавжуд бўлмаганда охирги олти ой бўйича статистик маълумотлар қабул қилинади.
8. Товар бозори ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улуши 80 фоиздан кўп бўлганда бозор товар билан тўлган ҳисобланади ва мазкур улуш ушбу кўрсаткичдан кам бўлганда товар билан тўлмаган ҳисобланади.
III. Товар бозорларининг тўлганлиги даражасини аниқлаш учун ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан сўралаётган муайян товар бўйича ахборот сўров олингандан кейин 10 кун муддатда қуйидагилар томонидан:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — товар ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажми, товарлар экспорти ва импорти тўғрисида 1-иловага мувофиқ шакл бўйича;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан — товарлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда ушбу товар импорти ва экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисида 2-иловага мувофиқ шакл бўйича;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — ишлаб чиқариш қуввати, товарни ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилиш ҳажмлари тўғрисида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича;
ваколатли ташкилотлар ва муайян товарнинг бевосита ишлаб чиқарувчилари томонидан — товарнинг функционал мақсади, қўлланиши, сифат ва техник тавсифлари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича бошқа товар билан ўзаро алмашинувчанлиги тўғрисида тақдим этилади.
IV. Хулосалар бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўралаётган материаллар олингандан кейин 10 иш кунидан кечикмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига рақобат муҳити, монополлаштириш даражаси ва ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражаси тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
V. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ахборотлар, маълумотлар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик ёки қасддан ишончсиз маълумотлар тақдим этганлик учун хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси, Жиноят кодексининг 207-моддаси.
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

_____ йилларда минтақалар бўйича товарлар ишлаб чиқариш, экспорти ва импортининг ялпи ҳажми тўғрисида ахборот

__________________________________________________

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

Ялпи ҳажми (минтақалар бўйича) ‎ Ўлчов бирлиги ‎ Натура тарзида ‎ Қиймати
‎(минг сўм) ‎

Минтақа номи

Ишлаб чиқариш‎
Экспорт‎
Импорт‎

_____ йилларда хўжалик юритувчи субъектлар бўйича товарлар ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисида ахборот

__________________________________________________

(товарнинг номи ва ТИФ ТН коди)

КТУТ коди Хўжалик юритувчи субъектлар номи Юридик манзили Ишлаб чиқариш қуввати Ишлаб чиқариш ҳажми ‎‎
натура тарзида қиймати

Минтақа номи

1.
2.
3.
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2- ИЛОВА

_____ йилларда товарларни импорт қилувчи-хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот

__________________________________________________

(товарнинг ТИФ ТН коди кўрсатилган номи)

Т/р Импорт қилувчи- хўжалик юритувчи субъектлар номи (юридик манзили кўрсатилган ҳолда) Импорт ҳажми ‎
натура тарзида ‎ қиймати
‎‎(минг сўм) ‎
1.‎
2.‎
3.‎

_____ йилларда товарларни экспорт қилувчи-хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот

__________________________________________________

(товарнинг ТИФ ТН коди кўрсатилган номи)

Т Экспорт қилувчи-хўжалик юритувчи субъектлар номи (юридик манзили кўрсатилган ҳолда) Экспорт ҳажми
натура тарзида қиймати(минг сўм)
1.‎
2.‎
3.‎
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

______________________ бўйича ______ йилларда ишлаб чиқариш қуввати,

(корхона номи)

‎ишлаб чиқариш ҳажмлари, юклаб жўнатиш ва экспорт тўғрисида ахборот

(____________________________________________)

‎товарнинг номи, ТИФ ТН коди

Т/р‎ Кўрсаткичлар ‎ Ўлчов бирлиги‎ Натура тарзида ‎ Қиймати (минг сўм) ‎
1.‎ Ишлаб чиқариш қуввати ‎‎
2.‎ Ишлаб чиқариш ҳажми ‎
3.‎ Экспорт ҳажми ‎
4.‎ Ички бозорда юклаб жўнатиш ҳажми ‎
шу жумладан минтақалар бўйича ‎
5.‎ Қолдиқ ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 487-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)