1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
БЕЛЬГИЯ ҚИРОЛЛИГИ ҲУКУМАТИНИНГ ФОИЗСИЗ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА «КИЧИК БИЗНЕС УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредитидан фойдаланган ҳолда «Кичик бизнес учун кадрлар тайёрлашда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» инвестиция лойиҳасининг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
1. Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида 2003 йил 12 декабрдаги Ҳукуматлараро битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига мультимедиа жиҳозларини ўрнатиш ва уларни дастурлар билан таъминлашни назарда тутган ҳолда «Кичик бизнес учун кадрлар тайёрлашда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) биринчи босқичини амалга ошириш учун ўн йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда, 30 йил муддатга узиш шарти билан 4 млн.евро миқдорида фоизсиз кредит берилганлиги;
лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи босқичида Бельгия Қироллиги Ҳукумати томонидан яна 4 млн. евро миқдорида фоизсиз кредит берилиши;
Бельгия Қироллиги Вазирлар Кенгашининг қарорига мувофиқ, харид қилинадиган ускуналарни етказиб бериш «Телевик» (Бельгия) компанияси томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фоизсиз кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан қарз олувчи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
асосий қарзни қайтариш ва кредитни ўзлаштириш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
3. Лойиҳа биринчи босқичининг асосий техникавий-иқтисодий параметрлари 1-иловагамувофиқ;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази зиммасига лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, мультимедиа жиҳозлари ва дастурий воситалардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлари таркиби ичидан уларни қўллаш бўйича мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш масъулияти юклансин.
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бир ой муддатда:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда мультимедиа жиҳозлари ва унинг дастурий воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбиркор комплексини тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш бўйича уч томонлама агентлик битимини имзоласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредити ҳисобига импорт қилинадиган ускуналарни декларация қилиш, божхона омборида сақлаш, сертификатлаштириш, етказиб бериладиган мультимедиа жиҳозларига божхона расмийлаштируви учун йиғимлар тўлаш, шунингдек, уларни республика ҳудуди бўйлаб ташиш харажатларини қоплайдиган зарур маблағларнинг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими марказига ажратилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
7. Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредити ҳисобига олиб келинадиган ускуналар ва уларга доир бутловчи ҳамда дастурий таъминлаш воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредити ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий қатнашчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғи;
лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассислар, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг талабномаларига кўра, визалар ҳамда вақтинчалик рўйхатга қўйишни расмийлаштиришда консуллик йиғимлари ва давлат божлар тўлашдан озод этилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 апрель,
ПҚ-318-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 апрелдаги ПҚ-318-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Кичик бизнес учун кадрлар тайёрлашда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳа биринчи босқичининг асосий техникавий-иқтисодий параметрлари