«ТОМОША» БОЛАЛАР МУСИҚИЙ ТЕАТР-СТУДИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, мамлакатимизда иқтидорли ёш актёрлар фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сен ёлғиз эмассан» жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси (кейинги ўринларда театр-студияси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар театр-студиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
болаларнинг санъатга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш, ижодий фаоллигини шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш;
театр ва қўшиқ санъатининг мафтункор жозибаси воситасида, болалар маънавий оламини бойитиш, уларни ҳар тарафлама етук инсонлар бўлиб камол топишларига кўмаклашиш;
жаҳон классик мусиқаси, маданияти ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш ҳамда миллий мумтоз санъатимиз, халқ ижодиётининг серқирра жилолаларини болаларга ўргатиб, уларнинг дунёқарашларини бойитиш;
турли болалар фестиваллари, кўрик-танловлар, таниқли санъаткорлар билан учрашув ва анжуманлар ўтказиш;
иқтидорли ёшларни танлаб, уларни санъат оламига қадам қўйишлари учун кенг имкониятлар яратиш.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги «Турон» ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинонинг бир қисмини театр-студияси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган «Турон» ахборот-кутубхона маркази жойлаштирилган бинонинг бир қисмини театр-студияси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда театр-студиясининг ташкилий тузилмасини, штатлар жадвалини ҳамда уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
театр-студиясининг давлат рўйхатидан ўтказилишини, жойлаштирилишини ва малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.