1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИЛМ-ФАН СОҲАСИ ХОДИМЛАРИГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Илм-фан соҳаси ходимларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга улар қўшган ҳиссани эътиборга олиб:
1. «Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг қуйидаги қисми республика илм-фан соҳаси ходимларига жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
— улар яшаб турган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартиралар шахсий мулк қилиб бепул топширилсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
— ер участкалари ва якка тартибда уй-жойлар қуришга сотиб олиш учун бинокорлик материаллари биринчи навбатда ажратиб берилсин.
Ушбу Фармон 1-бандининг амал қилиши меҳнат фаолиятининг ана шу соҳасида камида 10 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган илмий ходимлар жумласига кирувчи нафақахўрларга ҳам жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин.
3. Ушбу Фармон эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 октябрь,
ПФ-480-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 12-сон, 452-модда)