ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ВА ТАРМОҚЛАРИНИ ТЕХНИКАВИЙ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ (I БЎЛИМ)ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1405-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 40-сон, 431-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Электроэнергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 2 сентябрдаги 295-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига (I бўлим) (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) ўзгартиришлар ва қўшимча иловага* мувофиқ киритилсин.