|
Ҳужжат 27.03.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
|
Шахслар тоифалари рўйхати |
Ойлик компенсация тўловлари микдори (энг кам иш ҳақига нисбатан % ҳисобида) |
| 1. Барча турдаги умумий таълим мактабларининг педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тарбиячилари, концертмейстерлари. | 45 |
| 2. Академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, психологлари, услубиётчилари, концертмейстерлари. | 45 |
| 3. «Меҳрибонлик уйлари»нинг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари. | 45 |
| 4. Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-болалар боғчаларининг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, ўқитувчилари, мудирлари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари. | 45 |
| 5. Мактабдан ташқари болалар муассасаларининг педагогик маълумотга ёки тренерлик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари, тарбиячилари, тренер-ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, йўриқчи-услубиётчилари, концертмейстерлари. | 45 |
| 6. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, ректорлари, таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, филиалларнинг директорлари ҳамда директорнинг таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, илмий котиблари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, ҳисоблаш марказларининг бошлиқлари ва муҳандислари. | 45 |
| 7. Ушбу рўйхатнинг 1—6-банларида кўрсатилган, камида 10 йил педагогик ва илмий-педагогик иш стажига эга бўлган ходимлар тоифаларига мансуб пенсионерлар. | 45 |
| 8. Қишлоқ жойларда ва ишчилар шаҳарчаларида ишловчи шифокорлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Шу соҳада камида 10 йил иш стажига эга бўлган мазкур тоифалардаги шахсларга мансуб пенсионерлар. | 45 |
| 9. Ўзгалар қарамоғига мухтож бўлган ёлғиз пенсионерлар. | 45 |
| 10. 1941—1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар. | 45 |
| 11. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденларининг учала даражалари билан мукофотланган шахслар. Фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари, Ленинград шаҳри блокадаси даврида ишлаган фуқаролар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари, Чернобил ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар, ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар. | 45 |
| 12. 1941—1945 йиллар Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти қатнашчилари. | 18 |