1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
2003 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН БОШЛАБ УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:
1. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилсин (иловага мувофиқ).
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
3. Республика Давлат бюджети маблағлари ушбу Фармонга мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаш манбаи этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари механизми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 6-банди ва 3-иловаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши ва 4-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.
(Фармоннинг иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 13 апрелдаги ПФ-3596-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2005 й., 15-16-сон, 110-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 56-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 110-модда; 2009 й., 52-сон, 558-модда; 2010 й., 52-сон, 511-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 06/22/58/0078-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)