ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ЧОП ЭТИЛАДИГАН ЙИЛЛИК МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1419-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/3-сонли «Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3337, 27.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2004 йил 2 октябрдаги 21/1-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1419, 2004 йил 25 октябрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.